АҚШдаги Индиана штатида ўгай онасини ўлдириб қўйган 12 ёшли қиз бу жиноятни тасаввуридаги масхарабоз буйруғи билан амалга оширганини айтди. Бу ҳақда WSBT22 телеканали маълум қилди.

Бу жиноят Элкхарт округининг пойтахти ҳисобланган Гошен шаҳрида июль ойида содир этилди. Номи келтирилмаган қиз ўзининг ўгай онаси Мария Торресга пичоқ урган. Аёл олинган жароҳатдан воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мактаб ўқувчиси бўлган қиз сўроқ давомида уни ўгай онасини ўлдиришга ғайриоддий воқеаларга бағишланган Creepypasta сайтидаги ўйлаб топилган персонаж – Laughing Jack масхарабози ундаганини айтган.

18 ноябрда ошкор этилган суд ҳужжатлари қизда руҳий касаллик – шахснинг иккиланиши (шизофрения) касаллиги борлигини кўрсатди. Қизда ушбу касалликнинг борлигини уч шикофор қайд қилди, улардан иккиси қизда жароҳатдан кейинги стресс ҳолатини ҳам аниқлашди. Тергов давомида яна шу нарса аниқландики, қиз қотилликни амалга оширишдан бир неча ой аввал отасидан ёнга ёрдам беришни ёлвориб сўраган.

Руҳшунослар ёш жиноятчини жазолаб бўлмаслигини айтиб, уни руҳий касалликлар шифохонасига даволашга юборишни тавсия қилишмоқда. Бироқ 16 та шифохона қизни қабул қилишдан бош тортган. Ҳозирда қиз Гошендаги балоғатга етмаганлар тергов изоляторида сақланмоқда.