Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Луис Энрике: Иньеста жаҳон аҳамиятига молик, шу боис “Реал” мухлислари уни олқишлайди
10:27 / 22.11.2015
3034

“Барселона” жамоасининг бош мураббийи Луис Энрике “Реал” устидан қозонилган ғалаба (4:0) ҳақида фикр билдириб ўтди.
“Бизнинг режамиз қандай бўлган? Ҳозир ҳаммаси қандай кетаётган бўлса, худди шу режамиздир. “Сантьяго Бернабеу”да ғалаба қозониш мумкин, лекин бизнинг бугунги ғалабамиз энг яхшисидир. Бу ўйин “Барселона” мухлисларининг эсида қолади”, - деди у.
Шунингдек, у Иньестани бутун стадион олқишлаганидан ҳайратда эмаслигини айтди: “Иньестга олқишлар? Иньеста жаҳон аҳамиятига молик ўйинчидир. Мадрид мухлислари нимага уни олқишлашини тушунаман”.


Улашинг
  • Теглар:
Top