“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатида “Реал” устидан 0:4 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Класикодаги ажойиб ғалаба ва майдонга қайтишимдан ичимда ёқимли ҳислар кечмоқда.

Олдинда яна узоқ йўл бор, биз курашни давом эттирамиз ва қолган барча учрашувларни ютишга ҳаракат қиламиз”, деб ёзди Месси фэйсбукдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик супер футболчи 26 сентябрда жароҳат олгандан кейин, илк бор майдонга тушди: у учрашувнинг 57-дақиқасида Иван Ракитични алмаштирди.