Мьянмадаги ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди

Жаҳон 22 Ноябрь 2015 1714

Мьянма шимолидаги Качин штатида ер ўпирилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди, деб хабар берди Press TV нашри.

Хпакан округи бошлиғи қутқарувчилар 75 жасадни топишганини, бироқ яна 100 га яқин одам бедарак йўқолганлар рўйхатида қолаётганини маълум қилди.

Ер ўпирилиши олтин ва нефрит шахталаридан олинган жинслардан иборат, баландлиги 300 метрлик тоғда қайд этилди. Вайроналар остида 50 га яқин уй қолиб кетган.

Таъкидланишича, бундай ҳолат дунёдаги нефритнинг 90 фоизи олинадиган бу ҳудудда биринчи бор кузатилаётгани йўқ.

Кўпроқ янгиликлар