Наманган вилояти Норин туманида қарийб 8 млн сўм нафақа пулларини ортиқча тўлаб юборган раис жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Текширувда маълум бўлишича, маҳалла раиси бўлган Каримжон Бобоев 2014 йил давомида у 7 нафар фуқарога 7 млн 649 минг сўм миқдоридага ижтимоий нафақа пулларини ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда тўлаб юборган.

Унинг бу хатти-ҳаракатлари аниқлангач, Бобоев раислик мансабидан озод қилиниб, жиноий жавобгарликка тортилди.