Буюк Британия Қироллик ҳарбий ҳаво кучлари декабрь ойининг охирларида Суриядаги операцияга қўшилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакатнинг етакчи нашрлари хабар қилди.
Экспертлардан бири ИШИДга қарши амалиётлар икки ҳафтадан кейин бошланиши мумкинлигини айтди.
Айтилишича, яқинда бош вазир Дэвид Кэмерон 7 пунктли ҳаракат режасини тақдим этиб, қироллик ҳарбий кучларидан ИШИД таҳдидини йўқ қилишда фойдаланиш учун парламентдан рухсат сўрайди.