ОАВ: Флоретино Перес Бенитес бўйича бир қарор қабул қилди

Спорт 22 Ноябрь 2015 5798

"Реал" жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес 1 ҳафта ичида истеъфога чиқарилиши мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, мадридликлар жамоаси президенти Флорентино Перес "Барселона" билан ўйиндаги йирик мағлубият (0:4) туфайли у билан шартномани бекор қилиш қарорига келган.

Шу билан биргаликда, Перес мавсум ўртасида бош мураббийни ишдан бўшатишдан манфаатдор эмаслиги таъкидланган. Бу масала 1 ҳафта ичида кўриб чиқилиши айтилган.
Бенитес билан ҳамкорликнинг тўхтатилиши жамоа футболчиларига унинг ҳимоявий ўйини ёқмаётгани сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Перес мавсум чемпионлиги учун курашдан барвақт чиқишни истамаяпти.

Бенитесни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши ҳақидаги қарор унинг ўрнига кимни олиб келиш масаласи ҳал бўлса, қабул қилиниши мумкин. Айнан шу омил бу қарорнинг шошилинч тарзда чиқарилишини тўхтатиб турибди.

Бироз олдинроқ, "Реал"га Бенитесдан кейин Зинедин Зидан мураббий бўлиши ҳақида хабар берилганди.

Лекин Зидан мавсум ўртасида жамоани қабул қилиб олмаслигини билдирган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар