Француз разведкаси Германиянинг Конституцияни сақлаш бўйича федерал агентлигига Ганноверда амалга оширилиши режалаштирилган терактлар ҳақида маълумотларни берди, деб ёзмоқда Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung нашри.

Бу ҳақда манбалар хабар бермоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, учта бомба стадионда, биттаси автобус бекатида ва яна биттаси вокзалда портлатилиши керак бўлган.
Хабарда айтилишича, Ганноверда олди олинган терактларни тайёрлашда гумон қилинганлар номлари маълум.

Аввалроқ полиция Германия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтиши керак бўлган Ганновердаги стадион олдидаги автомобиллардан бирида бомба аниқлагани маълум қилинганди. Кейинроқ Ганновер полицияси “HDI-Арена” стадиони яқинида воқеага алоқадор бўлиши мумкин бўлган одамни ушлагани маълум қилинганди.