ОАВ учинчи жаҳон урушини келтириб чиқариши мумкин 5 “ўчоқ”нинг номини келтирди

Жаҳон 22 Ноябрь 2015 15849

АҚШнинг National Interest журналида таъкидланишича, ҳар қандай уруш битта учқундан бошланади. Айнан мана шундай учқун чиқиши мумкин бўлган ўчоқлар ҳозир дунёда бешта бўлиб, уларга жаҳон ҳамжамияти жиддий эътибор қаратиши лозим.
Биринчи навбатда бу Сурия ихтилофидир.
“ИШИДнинг кучайиши Франция, Россия, АҚШ ва бошқа давлатларни безовта қилмоқда. Аммо коалиция ҳам етарлича натижа қила олмаяпти. Ўз навбатида, Сурияда ташқи кучлар ўртасида урушнинг авж олиши бу ўчоққа Туркия, Ироқ ва Саудия Арабистонини тортиб кетиши мумкин, бу эса, ўз навбатида, дунёнинг бошқа қисмларига тарқалиши мумкин”, - дейилади мақолада.
Бундай ўчоқлардан яна бири, колумнистнинг фикрича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги ихтилофдир. Узоқ йиллардан бери охири кўринмайдиган уруш пировардида кенгайиб кетиши мумкин, негаки Покистонда ядровий қурол бор, ўз навбатида, Ҳиндистон ҳам АҚШ билан яқинлашмоқда.
Учинчи ўринга нашр Шарқий Хитой денгизидаги вазиятни қўйди. Мана икки йилдирки у ерда ХХР ва Япония Сенкаку архипелаги атрофида “хатарли” ўйин ўйнамоқда. Бу оролларга даъво қилаётган ҳар икки давлат унинг атрофида ўз қуролли кучларини жойлаштирди. Улар очиқ қаршиликка ўтишса, Япониянинг иттифоқчи АҚШ четда қола олмайди.
Шу билан бирга, Жанубий Хитой денгизидаги вазият янада мураккаброқдир. Бу ерда Хитой билан ҳудуд талашаётган кўплаб майда ва ўрта давлатлар яна ўша АҚШ ҳимоясидадир. Томонлардан бири ўзини тута олмай қолиши эҳтимолдан узоқ эмас, негаки бир томондан ХХР бу ерда сунъий ороллар яратмоқда, бошқа томондан эса, АҚШ ўз денгиз кучлари ёрдамида бу ердаги вазиятни назоратга олишга интилмоқда.
Ниҳоят, охирги пункт Украинадаги вазият билан боғлиқдир. Агар Россия бу ердаги ҳаракатларини жадаллаштирса, НАТО аралашиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар