АҚШ президенти Барак Обама ИШИД гуруҳини йўқ қилишга ваъда берди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
“ИШИДни йўқ қилиш шунчаки реал мақсад эмас, биз буни аниқ қилмоқчимиз”, - деди Обама Куала-Лумпурда ўтаётган АСЕАН саммитидаги чиқишида.
АҚШ етакчиси террорчиларни молиявий манбаларидан жудо қилиб, уларнинг етакчиларини топишини ҳамда жангарилар қўлга олга ҳудудларни озод қилишини ишонтириб айтди.