Олимлар балиқчи қушлар кит болаларини тириклайин еяётганини аниқлашди

Жаҳон 22 Ноябрь 2015 5393

Олимларнинг аниқлашича доминикан балиқчи қушлари (чайка) Аргентина соҳиллари яқинида китларнинг болаларига ҳужум қилиб, уларнинг танасидан этларини юлиб олмоқда. Катта китлардан фарқли ўлароқ ҳали бундай йиртқич қушлардан яширинишни билмайдиган кит болалари ҳимоясиз қилмоқда.

Бу ҳақда PLoS One журналида маълум қилинди. Бу тадқиқот ҳақида қисқача Discover блогида айтиб ўтилди.

Доминикан балиқчи қушлари (Larus dominicanus) одатда шиллиқ қуртлар ва қуш колонияларидан қолган емаклар билан озиқаланадилар. Бироқ 1970-йилларда Вальдес яримороли ёнида улар паразитлар ва жанубий китларнинг қуриқшаб қолган терисини чўқиб, ея бошлаганлар. Бу одат тусига кириб, улар китлардан гўшт парчалари чўқиб тортиб ола бошлашган. Вазият яна шуниси билан ёмонлашмоқдаки, Вальдес сувларида урғочи китлар кўзи ёриб, ўз болаларини вояга етказадилар ва дарров хавфсиз масофага узоқлаша олмайдилар.

Буэнос-Айресдаги Китларни сақлаш институти олимаси Карина Марон ва унинг ҳамкасблари 1974-2011 йилларда аэрофотосуратга олиш ёрдамида олинган китлар ва уларнинг болалари суратларини ҳамда 2003-2011 йилларда соҳилга чиқариб ташланган китлар суратларини ўрганишди. Аввал балиқчи қушларнинг тумшуқларидан қолган жароҳатлар бўлмаган. 1980-йилларга келиб жабрланган китлар 35 фоизга, 2000-йилларда эса 99 фоизга етган.

Катта ёшдаги китлар тажовузкор муҳитга секин-аста кўника бошлашган. Агар аввал улар нафас олгани сув сиртига бир соатга яқин чиқишган бўлса ва сувда юзида ясланиб, чайқалиб юришган бўлса, эндиликда улар мунтазам равишда тўлғониб, думларини бошларига торта бошлашган. Бундан ташқари, эндиликда китлар сувдан фақатгина бошларини чиқариб, тезлик билан нафас олиб, яна тезда шўнғийдилар.

Бироқ тажрибасиз кит болалари янги тактикадан фойдаланмайдилар ва балиқчи қушларнинг асосий қурбонларига айланадилар: олимлар уларнинг таналарида урғочи китларнинг таналаридан кўпроқ жароҳатлар аниқлашган. Китларнинг устига бирваракайига бир нечта қуш ўтириб, узунлиги 10 сантиметр келадиган эт тасмалари юлиб олишмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, қушларнинг ҳужуми охирги йилларда кит болалари орасидаги ўлим даражасининг юқорилигига асосий сабаб бўлмаяпти, бироқ улар бу жараёнда муҳим ўрин тутмоқда. Кўпинча чиқиндилар орасида озиқланадиган қушлар китларни тери касалликлари билан зарарлайдилар, жароҳатлар сувсизланишни келтириб чиқариб, терморегуляция жараёнини мураккаблаштиради. Урғочи китлар балиқчи қушлардан мунтазам яшириниши сабабли болаларини озиқлантиришга камроқ вақт ажратади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар