Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятидаги аэропортда Красноярскдан учиб келган Boeing-737 русумли йўловчи самолёти ноқулай қўнишни амалга оширди. Туман туфайли кўришда юзага келган муаммолар туфайли самолёт қўниш йўлагидан четга чиқиб кетишига бир бахя қолган.

"Барча йўловчилар соғ. Айни вақтда аэропортда учишларни амалга оширишга рухсат йўқ", дея маълум қилган аэропорт вакили.

Ушбу самолётда 153 нафар йўловчи бўлган.

"Интерфакс" нашри хабарига кўра, бу ҳодиса туфайли йўловчилардан бири бўлган аёл кичик жароҳат олган.

Қайд этилишича, бу самолёт Бишкекдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Ўшга қўндирилганди.