"Реал" жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес "Барселона"дан учралган йирик 0:4 ҳисобидаги мағлубият учун жавобгарликни жамоанинг барча аъзолари бирдек зиммасига олиши кераклигини айтди.

Унинг айтишича, жамоа ҳозирги вазиятдан чиқиш учун биргаликда ҳаракат қилиши керак.
"Ҳар қандай мағлубият оғриқли, айниқса "Барселона"га қарши ўйиндагиси. Биз хатоларимиз учун тўлов амалга оширдик.

Ўйинда рақибдан тўпни олиб қўйишга ва ҳужумлар яратишга ҳаракат қилдик, лекин бу амалга ошмади.

Ҳозир биз бирлашишимиз керак ва кейинги ўйинларда хатоларимизни тўғрилашимиз керак", дейди Бенитес.

Бироз олдинроқ, жамоа футболчилари унинг ўйин услубидан норози бўлаётгани ва жамоа президенти Перес уни ишдан бўшатиш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар қилинганди.