22 ноябрга ўтар кечаси АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Mandalay Bay аренасида ўтказилувчи бокс оқшомининг марказий жангида тўртта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мигель Котто яна бир собиқ жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альваресга қарши рингга кўтарилди. 

Жанг 12 раундли жанг давомида биронта нокдаун ҳолати қайд этилмади.

Мутахассислар ёши ўтиб қолган Коттонинг ўйинни охиригача давом эттира олмаслигини тахмин қилишганди, аммо у жанг охиригача ўзини техник томондан яхши кўрсатди.
Ҳакамлар жанг сўнгида бир овоздан Альвареснинг ғалабасини маълум қилишди (117-112, 119-109, 118-110).

35 ёшли Котто бу жанг учун 15 млн доллар, 25 ёшли Альварес эса 5 млн доллар олиши кафолатланган. Бу гонарарлар миқдори жанг телетрансляциясидан тушган фойда эвазига ортиши мумкин.