Францияга тегишли «Шарль де Голль» авиаташувчиси 23 ноябрдан бошлаб ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларга қўшилади. Бу ҳақда Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан Europe1 телеканали эфирида маълум қилган.

"У эртага тайёр бўлади", деган вазир.

Бироз олдинроқ, Франция армияси бош штаби раҳбари Пьер де Вилье ИШИД устидан ғалаба қозониш осон эмаслигини тан олганди.

Франция президенти Франсуа Олланд 23 ноябрь куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан, 26 ноябрь куни Лондонда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон билан учрашади ва Сурия ҳамда терроризм муаммосини муҳокама қилади.