Штайнмайер Россиянинг “катта саккизликка” қайтиши шартларини айтди

Жаҳон 22 Ноябрь 2015 7661

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Bild газетасига берган интервьюсида Россиянинг “катта саккизликка” (G8) қайтиши шартларини маълум қилди.  

Унинг айтишича, агар Россия ва Ғарб Украина инқирозидаги тўсиқларни енга олса ва томонлар Сурия масаласи бўйича ечимларни излашда муваффақиятли ишласа, унда ғарб давлатларида Россияни узоқ муддатга халқаро муҳокамадан истисно қилиш учун ҳожат бўлмайди.   

Штайнмайернинг айтишича, Ғарбга Россияни яккалаш ва G8’ни G7’га айлантириш варианти ҳеч қачон хуш келмаган.

Октябрда Владимир Путин маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов Россия G8’да иштирок этмаётганидан ҳеч ҳам хафа эмаслигини, “охирги санкцияларнинг Россия иқтисодиётида таъсири эса Ғарб давлатлари томонидан жуда бўрттириб юборилганини” айтган эди. Бу орада собиқ молия вазири Алексей Кудрин санкциялар оқибатида Россия ялпи ички маҳсулоти 1,5 фоизга камайганини айтиб ўтди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар