Франция жанубидаги Тулуза шаҳрида 10-16 минг киши кўчаларга чиқиб, тинчлик учун, террор ва жаҳолатга қарши намойиш ўтказишди. Бу ҳақда France Bleu нашри ёзмоқда.
Тадбир иштирокчилари террорни қораловчи ҳамда экстремистларни барча мусулмонлар билан чалкаштирмасликка чақирувчи транспарантлар кўтариб чиқишди.
Маҳаллий префектура Париждаги воқеалардан буён биринчи марта бундай тадбир ўтказишга рухсат берди.
Бир неча кун муқаддам Тулузада террорчиликда гумон қилиниб уч киши қўлга олинган эди.