Turkish Airlines самолёти портлаш хавфи туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Жаҳон 22 Ноябрь 2015 1902

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпаниясига тегишли Airbus A330 самолёти портлаш хавфи туфайли Галифакс шаҳри аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Flightradar24 нашри хабар берди.
Айтилишича, лайнер Нью-Йоркдан Истанбулга қайтаётган эди.
Қўниш муваффақиятли амалга оширилган, йўловчилардан ҳеч ким зарар кўрмаган.
Воқеа жойига фавқулодда хизматлар гуруҳлари етиб келди.

Кўпроқ янгиликлар