Туркия ТИВ Россиядаги элчисини чақириб олди. Бу РФ ҳарбий ҳаво кучлари Суриядаги туркман қишлоқ ва шаҳарларини бомбардимон қилганига эътироз сифатида тушунтирилган. Бу ҳақда мамлакат бош вазир Аҳмат Довудўғли баёнот берди.
РБКнинг келтиришича, туркманлар яшайдиган ҳудудларга ҳужум уюштирилиши “жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин”лиги таъкидланган.
Туркия Асадга қарши курашувчи қуролли гуруҳларни ташкил қилган туркманлар олдида бир қанча мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Октябрь ойининг бошида Сурия туркман ассамблеяси Россияни туркманлар яшайдиган Телль-Биса аҳолижойига ҳужум қилгани, бунинг оқибатида 40 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Сурияда туркманлар сон жиҳатдан араблар ва курдлардан кейинги ўринда туради. Уларнинг умумий миқдори 2 млн га етиши мумкин.