АПЛнинг 13-туридан ўрин олган «Лестер» ва «Ньюкасл» баҳсида Жейми Варди яна бир бор ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Бу орқали у чемпионатдаги кетма-кет 10та ўйинда майдонни голсиз тарк этмади.

Шу тариқа, ҳужумчи «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелройнинг рекордини такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Варди 12та ўйинда 13та гол урган.