"Versal" ресторанида Ойбек ва Нигоранинг никоҳ маросими ўтказилди (Фоторепортаж)

Маданият 22 Ноябрь 2015 50672

21 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги "Versal" ресторанида ўзбек эстрадасининг икки вакили Ойбек ва Нигоранинг никоҳ маросими бўлиб ўтди.

Бу жуфтликнинг тўйи атрофидаги шов-шувлар анча олдин бошланганди. Тўй оқшомида ҳам ўзбек эстрадаси ва киноси оламининг машҳур вакиллари йиғилишди.

Келин-куёвни Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров "Келибди" таронаси билан қарши олган.

Шунингдек, Насиба Абдуллаева, Зулайҳо Бойхонова, Рашид Холиков, Жаҳонгир Позилжонов, "Афрўз" гуруҳи, Муниса Ризаева, Шоҳруҳхон, Райҳон, Манзура, Шоҳруҳхон, Райҳон, Шаҳзода, Тоҳир Содиқов каби хонандалар ёшларни ўз қўшиқлари билан муборакбод этишди.

Ойбек ва Нигора Насиба Абдуллаева ҳамда Рашид Холиқовнинг қўшиқларига рақс ижро этиб беришган.

Меҳмонлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Гулчеҳра Саъдуллаева, актрисалар Халима Ибрагимова, Шаҳзода Муҳаммедова, Муқаддас Саъдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, хонандалар Дилсўз, Умидахон, Сайёраи Жаҳон кабиларни ҳам учратиш мумкин эди.


Маълумот учун, Ойбек Алимов 1987 йилнинг 8 октябрида, Нигора Исмоилова 1988 йилнинг 12 сентябрида таваллуд топган. Хонандалар 2008 йилда “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланишган. Улар 2005 йилдан буён ҳамкорлик қилиб дуэтлар куйлаб келишади.

Суратлар манбаси: Instagram.com

Кўпроқ янгиликлар