Юрген Клопп: Энди менинг футболчиларим ўз кучларига ишониб ўйнашни бошлашади

Спорт 22 Ноябрь 2015 1894

"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп "Манчестер Сити"га қарши ўтказилган ўйиндаги йирик ғалабадан кейин журналистлар билан гаплашди.

"Этихад Стэдиум"да қўлга киритилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин нима дейишим мумкин. Идеал даражада ўйин кўрсатдик дейишдан йироқман. Лекин имкониятларимиздан фойдаландик ва голлар урдик. Голлар эса чиройли чиқди.

Бу ўйин катта қадам бўлди. Бундай ғалаба шогирдларимда ўзига бўлган ишончни пайдо қилади.

Ҳиссиётларим ажойиб. "Сити" ўйинни яхши бошлай олмади. Уларнинг режаси амалга ошмагани бизга катта фойда бўлди.

Биз катта иштиёқ билан ўйнадик. Яхши янгилик сифатида айтишим мумкинки, бундан кейин янада кучлироқ ўйин намойиш эта бошлаймиз.

Танаффус вақтида 3:0 ҳисоби қониқарли эмаслигини, янда яхшироқ ўйнаш кераклигини айтдим.

Бу ғалаба туфайли футболчилар ўзлари ўйлаганларидан ҳам кучли эканликларига ишонч ҳосил қилишни бошлашади", дейди Клопп.

Кўпроқ янгиликлар