2015 йилда Тошкент шаҳрида 102,6 километрлик ерости газ қувури қайта тикланди

Ўзбекистон 23 Ноябрь 2015 896

Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида газ тақсимоти тизимлари реконструкция қилинди. Эски газ қувурлари тўлиқ алмаштирилди. Бу ҳақда УзА хабар қилган.

Хабарда айтилишича, жорий йилда 27,8 километр газ тармоқларини капитал таъмирлаш белгиланган эди. Айни пайтда бу борадаги ишлар ўз ниҳоясига етказилмоқда. Ерости газ қувурларини таъмирлашда полиэтилен қувурлар тортишнинг замонавий «қувур ичида қувур» технологиясидан фойдаланилмоқда. Ушбу технология маблағ ва вақтни тежаш имконини беради.

Газ таъминоти тизимида газ назорати пунктлари муҳим бўғин ҳисобланади. Ўрта ва юқори босимли 2 минг 232 газ назорати пункти тафтиш ҳамда профилактика кўригидан ўтказилди. Ушбу жараёнда аниқланган носозликлар тезкорлик билан бартараф этилиб, эскирган ва кам қувватли ускуналар алмаштирилди.

Аҳолининг газ таъминоти бўйича шикоятлари техник кенгашда кўриб чиқилмоқда. Жорий йилда аҳолидан келиб тушган аризалар ва газ ускуналарининг техник текширувидан сўнг Миробод туманидаги Темирйўлчилар кўчасидан то Саракўл кўчасигача бўлган 4,4 километрлик газ қувурини алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ерости газ қувурлари хизматининг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва анча чуқурликдаги газ қувурларининг шикастлангани ҳамда газ чиқишини аниқлашга қодир мобил лабораторияси ёрдамида 1300 километрлик газ тармоғи текширувдан ўтказилди. Аниқланган барча носозликлар тезкорлик билан бартараф этилиб, 102,6 километрлик ерости газ қувури қайта тикланди.

Ерости қувурлари хизмати носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда. Ушбу хизмат қувурларнинг ҳолатини мунтазам мониторинг қилиб боради. Жадвалга мувофиқ, қудуқларнинг газ билан тўйиниш даражаси ўлчанмоқда, газ таъминоти трассалари кўриб чиқилмоқда. Носозликлар ва газ сирқиб чиқиши аниқланганда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир туманнинг ўз авария хизмати мавжуд. Авария хизмати кечаю кундуз ишлайди ва ерости газ қувурлари ҳамда истеъмолчиларнинг ўлчов приборларини таъмирлайди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар