Сербиялик теннисчи Новак Жокович ATP (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) якуний турнири финалида тўртинчи марта ғолибликни қўлга киритди.

Лондонда бўлиб ўтган, мукофот жамғармаси 7 млн долларга тенг бўлган бу турнир финалида Жокович Федерерга қарши кортга чиқди ҳамда 6:3, 6:4 ҳисобларида зафар қучди.

Қайд этиш керакки, тўртинчи марта турнирни ютган бу теннисчи мукофот жамғармасидан 2,06 млн доллар улуш олади.

Финалдаги ғалаба орқали сербиялик теннисчи ўзининг ашаддий рақиби Федерер билан учрашувлардаги ҳисобни тенглаштириб олди - 22:22.