Австралиянинг Мельбурн, Сидней, Перт ва бошқа шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди, ҳукумат иштирокчиларни тарқатиш учун қалампирли аэрозоллардан фойдаланди, дея хабар қилди SkyNews телканали.

Кўчаларда мамлакатни исломлаштиришга қарши намойишга чиққанлар ва хилма-хил маданиятли жамият тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
Мельбурндаги намойишда янги масжид қурилиши режалаштирилишига қаршилар ва ушбу лойиҳа тарафдорларидан иборат 1000 киши иштирокида намойишлар бўлиб ўтди. Тўқнашув хавфи вужудга келганида, полиция қалампирли аэрозолдан фойдаланди.

Шунингдек, полиция 8 кишини қўлга олгани хабар қилинди. Уларнинг уч нафари қуролдан фойдаланишга урингани, тўрт нафари жамоатчилик тартибини бузгани ва ноўрин хатти-ҳаракати учун қамоққа олинди. Яна бир намойишчи эса полиция отини тепгани учун жониворларга қаттиққўллик билан муносабатда бўлганликда айбланди.
Бошқа шаҳарларда намойишлар тинч тарзда бўлиб ўтди, дея қайд этди SkyNews.