Бельгия прокурорининг тасдиқлашича, Париж теракти ташкилотчиси сифатида гумон қилинаётган Салоҳ Абдислом Брюсселда ўтказилиши давом этаётган аксилтеррор амалиёт чоғида қўлга олинган 16 киши орасида йўқ.

Liberation нашри хабарига кўра, қўлга олинган 16 киши тергов қилинади, шундан сўнг улар қамоқда қолиши ёки қўйиб юборилиши ҳал қилинади.

Шунингдек, аксилтеррор амалиёт давомида қуроллар ва портловчи моддалар топилмагани айтилган.

Қўшимча қилинишича, аксилтеррор амалиёт давомида қўлланган чоралар туфайли (йўлларнинг тўсиб қўйилиши) полиция ва ҳайдовчилар ўртасида зиддият келиб чиқмоқда.