Биологлар Бразилиянинг жануби-шарқидаги ғорлардан бирида ўргимчаксимонларнинг янги турини аниқлашди. Унга Жон Толкиннинг “Узуклар ҳукмдори” трилогиясининг қаҳрамонларидан бири – Смеагол (Голлум) шарафига Iandumoema smeagol номи берилди. Янги топилма тафсилотлари ZooKeys журналида келтирилди.
Нам ва қоронғу ғорларда узоқ йиллар яшаган Бразилия голлумлари ноёб хислатларга эга бўлишган: уларнинг организми меланин ишлаб чиқармай қўйгани боис таналари сарғиш тусга кирган. Бундан ташқари, Iandumoema smeagol кўриш аъзоларидан маҳрум. Улар ўлаксахўр бўлиб, ғорни тарк этмайди.
Олимлар янги турнинг ғорлардан четда яшашга мослашмагани боис бу турга хавф туғилиши мумкинлигини таъкидламоқда.