Блаттер ва Платини 7 йил муддатга футболдан четлатилиши мумкин

Спорт 23 Ноябрь 2015 1614

ФИФА этика қўмитаси Йозеф Блаттер ва Мишель Платинига нисбатан олиб борилган тергов натижаларини қабул қилиб олди ва декабрь ойида якуний қарорни чиқаради.

Германиялик Ханс-Йоахим Экертс бошчилигидаги Этика қўмитаси бугун, 23 ноябрь куни икки амалдорга нисбатан иш очди.

Блаттер орадан 9 йил ўтиб кетиб кетганидан кейин ФИФАдаги маслаҳатчи лавозими учун Платини ҳисобига 2 миллион евро ўтказиб берган ва бу тўлов ҳужжатларда акс этмаган. Улар айбдор деб топилишса, 7 йилга футболдан четлатилиши мумкин.

Блаттер ва Платини ўзига қўйилаётган айбловни инкор қилган ҳолда, мазкур тўлов маслаҳатчи лавозими учун оғзаки келишув асосида ўтказилганини таъкидлаб келишмоқда.

Шунингдек, Блаттер ва Платинига улар Этика қўмитаси билан ҳамкорликдан бош тортгани учун қўшимча айблов қўйилмоқда.

Ҳар иккала мутасадди Лозаннадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилишмоқчи.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар