Россия Хитойга нефть етказиб берувчи асосий давлат мақомини қўлдан бой берди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Хитой божхона маъмуриятига асосланиб, хабар тарқатган.

Қайд этилишича, Россия 2 ўрин пастга шўнғиган.

Хитой божхоначиларининг маълум қилишича, айни вақтда Хитойга нефть етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатини Саудия Арабистони эгаллаб турибди. Бу давлат октябрь ойида Хитойга 3,99 млн тонна нефть етказиб берган (бу сентябрь ойидагидан 25 фоизга кўп). Бу борада иккинчи яхши кўрсаткич эса Анголага тегишли. Ангола октябрь ойида 3,64 тонна нефть етказиб берган (бу сентябрь ойидагидан 27 фоизга кўп).

Учинчи ўринда қолган Россия эса ўтган ойда 3,41 млн тонна нефть етказиб берган (сентябрь ойидагидан 16 фоиз кам).