Буюк Британияда яшовчи аёл Лора Арнольд ўз турмуш ўртоғи Крейгнинг хиёнат кўчасига кирганини пайқаб қолгач, оилавий уйни сотиб юборди. Бу вақтда унинг эри Нью-Йоркка 2 ҳафталик хизмат сафарига кетганди.

"Арнольд кечаси уйига қайтиб, эшик қулфи алмаштирилганини кўради. У эшик қўнғироғини босганидан кейин ичкаридан чиққан 21 ёшли йигитни кўриб, бадтар ҳайрон бўлади. Уйда ундан ташқари яна 6 нафар талаба бор эди", дейилади Metro нашри хабарида.

Уйнинг янги эгаларидан бири жаноб Крейгга бу уйни сотиб олишганини билдиради.
Крейг уйга кирганида ичкарида Лоранинг буюмлари йўқлигини, ундан икки энлик хат қолганини кўради. Унда "Бизнинг муносабатларимиз унчалик ўхшамади", дея ёзилганди.
Жаноб Крейгнинг маълум қилишича, ўтган 2 ҳафта ичида уйи сотилиб кетганидан буткул ҳайрон бўлган.

Хабарда ёзилишича, 42 ёшли Лора турмуш ўртоғининг телефонидан унинг қандайдир аёл билан муносабат ўрнатганини исботловчи далиллар аниқлаган.

Алданганини билган аёл шундан сўнг, Крейг сафардан қайтгунича уйни сотиб юборишга қарор қилган.

Унга ота-онаси молиявий кўмак кўрсатган, шунинг учун бир ўзи кун кўра олишига кўзи етган Лора Арнольд янги уй сотиб олган. У эри билан яшаган уйни сотиб юбориш учун рухсат олиш шарт деб билмаган.