АҚШ долларининг мустаҳкамланаши ҳамда Венесуэла нефть бозоридаги нохуш тахминлар доирасида 23 ноябрь, душанба куни нефть нархида тушиш давом этаётгани қайд этилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.

Brent туридаги нефть нархи душанба кунги савдолар давомида 0,66 долларга (1,48 фоиз) камайиб, бир баррели 44 долларни ташкил этган.

WTI туридаги нефть нархи эса, Нью-Йорк товар биржаси (NYMEX) савдоларига кўра, 1,05 долларга (2,51 фоиз) камайган ва бир баррели 40,85 долларни ташкил этган.

Венесуэла нефть вазири Эулохио дел Пино келгусида бир баррел нефть нархи қарийб 25 долларга тушиши ҳақида фикр билдириб, бундай вазиятда ОПЕКка аъзо давлатлар зарур чораларни кўриши лозимлигини таъкидлаган.

Вазир ОПЕКка аъзо давлатларга мурожаат қилиб, нефть нархини бир баррел учун 88 долларга кўтариш чораларни кўришни таклиф этган.

Унинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ва Қатар таклифни кўриб чиқмоқда.

ОПЕКнинг навбатдаги йиғилиши 4 декабрда ўтиши режалаштирилган. Тешкилот дунё нефть бозорига етказиб берилувчи 40 фоиз нефть назоратини амалга оширади.