Дональд Трамп: Нью-Жерсидаги мусулмонлар 11 сентябрь терактини хурсандчилик билан кутиб олганди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 3707

Нью-Жерси штатининг айрим фуқаролари 2001 йилнинг 11 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳридаги Жаҳон савдо ташкилотининг эгизак биноларнинг вайрон бўлганидан хурсанд бўлишган, деди Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод, америкалик номзод Дональд Трамп.

“Нью-Жерсида кўплаб араблар яшайдиган нариги қирғоқда (Гудзон дарёси) ЖСТ қулаганда хурсанд бўлганлар бор эди, - деди Трамп АВС телеканали эфирида. – Бу содир бўлди. Мен кўрдим. Телевизор орқали намойиш қилишди”. У айнан қайси телеканал ва қайси мамлакатда ушбу кадрларни намойиш қилганига ойдинлик киритмади.

АҚШ ва Нью-Жерси штати ҳукумати эса миллиардернинг мазкур воқеаларга бу каби муносабат айнан Нью-Жерси шаҳрида содир бўлганини инкор этиб чиқишди.
“Трамп ноҳақ, у томонларнинг ҳиссиётини жунбушга келтирадиган масалани сиёсийлаштирмоқда, - деди Жерси-Сити шаҳри мэри Стивен Фулоп. – 11 сентябрда Жерси-Ситида ҳеч ким хурсанд бўлгани йўқ. Аксинча, биз Манхэттенга биринчилардан ёрдам кўрсатишга ошиққанлардан бўлдик”.

Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, Трамп хотира билан боғлиқ муаммога дуч келган ёки ҳақиқатни нотўғри талқин қилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 2001 йилнинг 11 сентябрь куни Нью-Йорк, Вашингтон ва Пенсильванияда содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари натижасида қарийб 3 минг киши ҳаётдан кўз юмган, 6 минг киши эса жароҳатларган эди. Ҳалок бўлганлар орасида дунёнинг 90 мамлакати фуқаролари бор.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14166 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11458 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46935 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8294 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 200 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 1103 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1339 Lifestyle
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1289 Жамият
Кўпроқ янгиликлар