ИШИДга қарши олиб борилаётган ҳарбий кампания Россия президенти Владимир Путинга бутун дунёга ўз қўли остидаги кучларни намойиш этиш имкониятини бермоқда. The Forbes нашрининг таъкидлашича, балки шу сабабдандир, жангариларга қарши у ортиқ даражада қудратли қуролларни қўлламоқда.

Бунда биринчи навбатда узоққа урувчи зенит-ракета тизимлари назарда тутилмоқда. Бундан мақола муаллифи шундай хулоса қиладики, Россиянинг асл мақсади ИШИДга қарши жон-жаҳди билан курашиш эмас, балки барчага ўз қудратини кўрсатиб қўйишдир.
“2000 йили Путин президент этиб сайланган пайти у ҳали тажрибасиз бўлиб, ўзига ишонмас эди. Ғарб етакчилари у билан гаплашганидан хурсанд бўларди. Бугун эса у ўзини жаҳондаги энг тажрибали етакчи деб ҳисоблайди ва бошқаларга ёрдам беришни истайди”, - деди россиялик журналист Александр Баунов.

Шу билан бирга, Украина шарқидаги урушдан сўнг Ғарб сиёсатчилари Путинни фикрига қизиқмай қўйдилар. Улар ўтган йилги G8 саммитида ҳам Путин билан гаплашишмади, унинг Асадни сақлаб қолиш борасидаги фикрларини эшитмадилар. Аммо улар Россия 30 сентябрь куни бошлаган кенг миқёсли ҳарбий кампанияни сезмай қолишмади.

Бауновнинг таъкидлашича, Путин уруш бошлаш учун жуда тўғри вақтни танлаган.
Шу тариқа, Россия бирйўла бир нечта мақсадларга эриша олади. У нафақат ҳарбий кучларини кўрсата олади, балки унинг халқаро изоляцияси якун топиши ҳам мумкин.