Ford АҚШ, Канада ва Мексикада Fusion ва Mercury Milan моделидаги 452 мингта автомобилни ортга қайтариб олмоқда

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 923

АҚШнинг Ford автомобилсозлик корпорацияси АҚШ, Канада ва Мексикада Fusion ва Mercury Milan моделидаги 452 мингта автомобилни ёнилғининг оқиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган носозлик сабабли ортга қайтариб олмоқда. Бу ҳақда АҚШ компаниясининг расмий вакиллари маълум қилдилар.

2008 йилдан 2011 йилгача ишлаб чиқарилган Fusion ва Mercury Milan моделидаги машиналар қайтариб олинмоқда. Ford техник мутахассисларининг маълумотларига кўра, бу машиналарнинг ёнилғи тизимидаги клапанларидан бири носоз бўлиши мумкин. Шу сабабли ёнилғи бакида босимнинг хавфли алмашиши хавфи бор бўлиб, у ёнилғи оқиши ва алангаланишга олиб келиши мумкин.    

Ford’нинг таъкидлашича, ҳозирча ушбу носозлик билан боғлиқ бирорта йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилмаган.

Қайтариб олинадиган машиналардан 411 мингтага яқини АҚШда, 24 мингтаси Канада ва 7 мингтаси Мексикада жойлашган.

Бундан ташқари, Ford Огайо штатидаги заводида 2015 йилнинг 29 июнидан 3 сентябригача йиғилган 13 та F-650 юк машинасини чақиртириб олмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу машиналарнинг бошқарув тизимида нуқсонлар бўлиши мумкин.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар