Маълумки, Apple кўпдан буён 2019 йилга қадар электромобиль тақдим этишни ваъда қилаётган Titan лойиҳаси устида ишламоқда. Бу ишни битиришга техногигантга Tesla ёрдам беради, деб ёзади Fortune нашри.

Айтилишича, 200 млрд долларга эга Apple Илон Маск компаниясини бемалол харид қилиши мумкин. Tesla бугунги кунда электрокарлар яратиш бўйича бозор етакчиси саналмоқда.

Шу билан бирга, Apple Tesla аккумуляторларида қўлланиладиган технологияларга ҳам эга бўлади. Илон Маскнинг фикрича, бу технологиялар жаҳон энергетика инфраструктурасини мутлақо ўзгаритиб юбориши мумкин.