“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ўз жамоадоши Криштиану Роналду ҳамда “Барселона” аъзоси Лионель Месси даражасига чиқа олишини маълум қилди.

“Мен Роналду ҳамда Месси даражасига чиқа оламан. Чунки нима қодир эканимни биламан. Мен “Олтин тўп” ва шу каби бошқа шахсий совринларни қўлга киритиш мен учун асосийси эмас демоқчимасман. Бироқ энг муҳими – Чемпионлар лигаси ҳамда примерада ғалаба қозониш, қолгани ўз вақти билан келади.

Англияда “Тоттенхэм” сафида тўп суриб, “йил ўйинчиси” номига сазовор бўлганимда ҳам мавсум бошида соврин ҳақида ўйламаганман. Шунчаки жамоага фойдам тегишига ҳаракат қилганман.

Баъзи футболчилар шахсий совринларни қўлга киритишга боғланиб қолган бўлишади ва бу уларнинг фойдасига хизмат қилади. Бироқ мен шунчаки гол уриш ва голлик вазиятлар яратишни ҳамда совринларни қўлга киритишни хоҳлайман”, – деди футболчи.