Россиянинг "Газпром нефть" оператори Ўзбекистонга нефть етказиб беришни йўлга қўйиши муносабати билан МДҲ ҳудудига экспорт ҳажмини 68 фоизга оширишини маълум қилди.

"МДҲ давлатларига нефть экспорти савдо ҳажмининг 68,6 фоизга ортиши Ўзбекистонга нефть сотишнинг бошланиши ва Мозир нефтни қайта ишлаш заводидаги савдонинг ўсиши билан таъминланади", дейилади хабарда.

Компания маълумотига кўра, 2015 йилнинг 10 ойида МДҲ мамлакатларига экспорт ҳажми 0,86 млн тоннадан 1,4 млн тоннага оширилган.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзнефтмаҳсулот” АК Тошкентда бензин тақчиллиги мавжуд эмаслигини яна бир бор маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.