Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистонда ишлатилиши тақиқланган радиобошқарилувчи учувчисиз учиш қурилмаларининг ноқонуний олиб кирилиши, сотилиши ва фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд ўтказилди, деб хабар бермоқда вилоят электр магнит мослашувчанлик хизмати.  

Тадбир давомида 4 та учувчисиз учиш қурилмасидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Тадбирда масъул давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 1 январдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонга учувчисиз учиш қурилмаларини (вазни 2000 кг дан ошмайдиган самолёт ва бошқа учиш қурилмалари) олиб кириш, сотиш ва фойдаланиш тақиқланган.

Бундай чора ҳаво кемаларининг хавфсизлигини таъминлаш ва учувчисиз учиш қурилмалари томонидан Ўзбекистон ҳаво ҳудудидан рухсат олмаган ҳолда фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида кўрилган.