Ҳаж агенти зиёратчиларнинг 1.3 млн долларини казинода ҳавога совургани учун ҳибсга олинди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 3701

Чикаго федерал суди Ҳаж ва Умра туроператорини бир гуруҳ покистонлик Ҳаж зиёратчиларига нисбатан қўллаган қаллоблиги туфайли 9.5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Chicago Sun-Times нашри ёзмоқда.

Судланувчи Рашид Минхас, судья Жуди Грей Фисманнинг ҳукмига кўра, “Худони алдашга уринди” ва айнан шу туфайли оғир жазога тортилди.

Минхас унга молиявий маблағларини ишониб топширган шахсларни алдаб, қўлидаги 1.3 млн долларни Диснейленд яқинидаги казинода ютқазиб қўйганини тан олди. Бунинг оқибатида кўплаб одамлар Ҳаж зиёратига боришдай бир умрлик орзуларини амалга ошира олмай қолишган.

Кўпроқ янгиликлар