Independent: Париждаги терактлардан сўнг Европада қиёмат руҳи ҳис этилмоқда

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 3220

Париж ва Малидаги терактлардан сўнг Европа сиёсатчиларининг милитаристик руҳга ўтиб кетиши улар Яқин Шарқдаги вазиятни тушунмаётганлигидан далолат беради, деб ёзади The Independent нашри.

Германия разведкаси раҳбари янги жаҳон уруши бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, айрим тарихчилар эса вазиятни Рим империясининг қулашидаги ҳолатга қиёсламоқда. Париждаги терактлар Францияни бутунлай ўзгартириб юборгани айтилмоқда. Аммо мақола муаллифи бу фикрларга қўшилмай, Францияни мангуга ўзгартирган нарса генерал Петеннинг Гитлер билан ҳамкорлидир, деб таъкидлади. Унинг фикрича, Париждаги қотилликларни 40-йиллар билан тенглаштириш нотўғридир.

Франциялик файласуф Бернар-Анри Леви ҳатто “фашист исломчилар” ҳақида гапира бошлади. Ўз навбатида, муаллиф 1982 йили христиан жангарилари Байрутдаги қочқинлар қароргоҳларида 1 700 фаластинликни ўлдирганида ҳеч ким “фашист христианлар” ҳақида гапирмаганини ҳам эслатиб ўтди. Шунингдек, бу воқеалар “Яқин Шарқни мангуга ўзгартиради” деган гаплар ҳам айтмагани эслатиб ўтилди. Байрутдаги воқеалар уруш келтириб чиқаради, деб ҳеч ким тахмин қилмаган эди, бугун эса Франция президенти Франсуа Олланд “Франция уруш ҳолатида” деб таъкидламоқда.

Терактлар сабабини тушуниш учун шуни ёдга олиш керакки, 2013 йили Франция Малида мамлакат шимолини эгаллаб олган радикалларга қарши уруш кампаниясини бошлаганини тушуниш лозим. Бунинг оқибатида ИШИД Франция билан ҳамкорлик қилаётган малиликларни ўлдира бошлади. Мали, Нигер, Сенегал, Гвинея ва Того ҳукуматларини қўллаб-қувватлаётган Франция ИШИДнинг душмани деб эълон қилинган эди.

Европа яқинлашаётган қиёмат ва учинчи жаҳон уруши ҳақида гапирмоқда, лекин бу гаплар Яқин Шарқдаги вазиятни яхши билмасликдан келиб чиқади, деб хулоса қилади муаллиф. Балки, муаммо ечими 1945 йили ўтказилиб, натижада БМТ тузилгани каби бир халқаро конференциядадир. Айнан мана шундай бир тадбир кўплаб муаммоларни ечишга ёрдам берар, деб ёзади колумнист.

Муҳожирларга келганда, журналист улар учун 1922 йили жорий қилинган Нансен паспортлари сингари махсус ҳужжат жорий қилишни таклиф этди.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12679 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20367 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10125 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10959 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37790 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52139 Жамият
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 129 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1592 Спорт
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари қимматлашади
Кўпроқ янгиликлар