Иордания қироли Абдуллоҳ II Москвага 24 ноябрда Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказгани ва ИШИД жангарилари билан курашишнинг усуллари ҳамда Суриядаги вазиятни муҳокама қилгани келади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бу ҳақда расмий доирадаги манба маълум қилди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Иорданиянинг Москвадаги элчиси Зиёд Ал-Мажолий билан ИШИДга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни муҳокама қилди.

21 октябрда Путин ҳамда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ва Иордания қироли билан телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган. Суҳбат давомида Суриядаги вазият муҳокама қилинганди.