Иқлим ўзгариши бўйича Париж конференциясида жаҳоннинг 120 етакчиси иштирок этади

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 1567

Парижда ўтадиган иқлим ўзгариши бўйича халқаро конференцияда жаҳоннинг 120 етакчиси иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда БМТнинг иқлим ўзгариши масалалари бўйича ёрдамчиси Янош Пастор баёнот берди.

Илгарироқ хабар қилинганидек, Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ҳам мазкур нуфузли тадбирга таклиф қилингандир. БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Доиравий Конвенцияси бўйича 21-конференция Парижда 2015 йилнинг 30 ноябридан 11 декабрига қадар бўлиб ўтади. Ислом Каримовга тегишли таклифнома мактубларини Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда мамлакат ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазири Лоран Фабиуслар йўллади.

Кўпроқ янгиликлар