Ироқнинг шимоли-шарқида жойлашган Эрбиль ва Сулаймония шаҳридаги халқаро аэропортларнинг 23 ноябрга мўлжалланган деярли барча парвозлари бекор қилинди.

Сулаймония халқаро аэропорти онлайн-таблоси маълумоти асосида айтиш мумкинки, 23 ноябрдаги барча парвозлар бекор қилинган. Фақатгина маҳаллий вақт билан 03.45 ва 5.00 да Истамбулдан келадиган ва 4.45 да Истамбулга қилинадиган парвоз бундан истисно қилинган.

Худди шунингдек, Эрбиль халқаро аэропорти онлайн таблоси ҳам 23 ноябрга мўлажалланган рейсларнинг бекор этилганини кўрсатиб ўтди.
24 ноябрдаги парвозлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган. Фақатгина Истамбулга бўладиган парвозларгина маълум холос.
Парвозларнинг бекор қилиниши сабабларини иккала аэропорт маъмурияти ҳам тушунтириб бермаган.