ИШИД жангарилари Ироқнинг Мосул вилояти ҳудудидаги эл-Мрир қишлоғида (ИШИДнинг Ироқдаги маркази Мосул шаҳридан 35 км жанубда) 19 нафар полициячини ҳибсга олди. Баҳрайндаги "Ал-Васат" газетасида ёзилишича бу полициячилар Ироқ армияси билан ҳамкорлик қилишда айбланган.

Қўлга олинганларнинг 7 нафари зобитлар ҳисобланади.

Ироқнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Мосул 2014 йилнинг 10 июнида ИШИД томонидан босиб олинганди. Ҳудуддаги полициячилар ўшанда ИШИДга таслим бўлиб, унинг таркибига қўшилган.