Испания полицияси 23 ноябрь куни гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланувчи жиноятларни қўлга олиш тадбирларини ўтказди. Europa Press агентлиги хабарига кўра, ушбу махсус амалиётлар давомида 70дан ортиқ жиноятчи ҳибс қилинган.

Маълум қилинишича, бундай амалиётлар Испаниянинг Каталония вилоятидаги 15та муниципалитетида ўтказилган.

Қайд этилишича, 2014 йилдан буён жиноятчиларни кузатув ишлари олиб борилган. Бу ҳудуддаги жиноятчилар асосан героин ва кокаин савдоси билан шуғулланишади.