Жанубий Корея қуролли кучлари Сариқ денгиздаги КХДР билан баҳсли чегаралар яқинида артиллерия машғулотларини бошлади, дея хабар бермоқда "Рёнҳап" агентлиги.

Жанубий Корея ҳарбийлари вакилининг хабар беришича, Шимолий Корея томонидан ҳозирча ноодатий фаоллик кузатилмаган, ҳарбийлар вазиятни кузатиб боришмоқда.

Корея Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот котиби отишмалар машғулотларнинг давомий қисми бўлиб, агарда КХДР ташвиқотни бошласа, Сеул дарҳол жавоб зарбаларини беришини айтиб ўтди.
Бундан аввалроқ эса КХДР Сеулнинг Сариқ денгиздаги эҳтимолий ҳаракатларига “аямасдан” жавоб беришини маълум қилган эди.