Канада Брюсселдаги элчихонасини ёпди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 1710

Канада Брюсселдаги ўз элчихонасини ёпди. Бу ҳақда 23 ноябрь куни Канада ташқи ишлар вазирлигининг расмий Twitter-аккаунтида маълум қилинган:
“Брюсселдаги бизнинг элчихонамиз ёпилди ва фақатгина фавқулодда консуллик вазифаларини амалга оширади”, — дейилади маълумотда.

21 ноябрда Брюсселда террористик хавфнинг тўртинчи даражаси эълон қилинган эди. 22 ноябрь, якшанба куни эса хавфнинг юқори даражаси яна бир кунга узайтирилди.
Мамлакатнинг бошқа ҳудадларида хавфнинг учинчи даражаси ҳамон амал қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар