Канадалик жуфтлик суриялик қочқинларга ёрдам бериш мақсадида тўй базмини бекор қилди

Жаҳон 23 Ноябрь 2015 3630

Канаданинг Торонто шаҳрида истиқомат қилувчи Саманта Жексон ва Фарзин Юсефян 2016 йилнинг март ойига мўлжалланган тўйлари базмини бекор қилишди ҳамда унга кетадиган пулларни суриялик қочқинларга ажратишди, деб хабар бермоқда The Huffington Post.

Нашрнинг маълум қилишича, жуфтлик 2015 йилнинг сентябрь ойида интернет орқали Туркия қирғоқларидан бирида ўлиб ётган уч ёшли суриялик қочқин боланинг суратини кўриб қолишади. Ана шундан сўнг улар базмни бекор қилишга ва унга кетадиган маблағларни қочқинларга кўмак берувчи Ryerson University Lifeline Syria Challenge ташкилотига беришни лозим топишди.

Базм ўрнига ёш келин-куёв Торонто мэрлиги биносида одмигина дастурхон тузашди ҳамда яқинлар ва дўстлар даврасида тўйларини нишонлашди. Жуфтлик, уларнинг қариндошлари ва дўстлари қочқинларга ёрдам бериш мақсадида 17,5 минг доллар жамғаришди. Уларнинг мақсади 27 минг доллар йиғишдир.

Кўпроқ янгиликлар