Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Париждаги сафари чоғида мамлакат ҳарбий кучлари Франция билан биргаликда Сурияда ИШИДга қарши курашиши лозимлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

“Шу ҳафта мен парламентга ИШИДга қарши кураш бўйича комплекс режани таклиф қиламан”, - деди Кэмерон Франция президенти Франсуа Олланд билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, британияликлар Олланднинг ИШИДга қарши кураш олиб бориш бўйича кўраётган чораларини қўллаб-қувватлайди.