Германиянинг Knauf компаниясининг 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги ўзининг биринчи ресурс марказини очди. Марказ Марғилон қурилиш касб-ҳунар коллежи негизида ташкил қилинди.
Марказ Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Марказ коллеж ўқувчиларига олд технологиялар ҳамда инновацион ечимлар билан танишишга, қурилиш соҳасидаги сифатли ва тежамкор методларни ўрганишга ёрдам беради.


Knauf ресурс марказлари ўз сертификатини бериш бўйича қисқа муддатли таълим дастурларини таклиф қилади. Гуруҳнинг МДҲда Ўрта Осиё ва Кавказ бўйича савдо раҳбари Франц Затцингер Ўзбекистонда компаниянинг 3 ўқув маркази ишлаётганини, шу йил давомида уларда 600 киши таҳсил олганини эслатиб ўтди.

Манба: UzDaily.uz